Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Германия дипломатлари билан онлайн шаклда вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навб

01.12.2020 17:08

ТОШКЕНТ, 1 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 16-раунди видеоконференция шаклида бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В маълум қилишича, томонлар делегацияларига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов ҳамда ГФР ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича вакили Михаэль Зиберт бошчилик қилди.

Сиёсий маслаҳатлашувлар давомида икки томонлама кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди, бўлажак қўшма тадбирларнинг жадвали ҳамда ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий, молиявий, техник ва инвестиция соҳаларидаги ўзаро алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди. 2019 йилда амалга оширилган олий даражадаги ўзаро ташрифлар натижалари бўйича эришилган келишувларни рўёбга чиқариш борасидаги ишлар батафсил таҳлил қилинди.

Европа ?ттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси ҳамда Ўзбекистоннинг “Преференциялар бош тизими плюс” (“ПБТ+”) имтиёзлар тизими доирасида бенефициар мамлакат мақомини олиши борасида қўшма чора-тадбирларни давом эттиришнинг муҳимлиги қайд этилди.

Музокараларда минтақавий ва халқаро кун тартибидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net