Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари БМТнинг Аксилтеррор бошқармаси томонидан ўтказилган онлайн-тадбирда “Меҳр” ва “Меҳр-2” ма

26.09.2020 10:09

ТОШКЕНТ, 26 сентябрь. /«Дунё» АА/. Жума куни БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси доирасида БМТнинг Аксилтеррор бошқармаси томонидан Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий марказ билан биргаликда “Марказий Осиё давлатларининг Сурия ва ?роқдан қайтиб келган шахсларга нисбатан саъй-ҳаракатлари: ютуқлар, муаммолар ва тўпланган тажриба” мавзусида онлайн тадбир ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда БМТ Бош котибининг ўринбосари Владимир Воронков, Бош котибнинг махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари Наталя Герман, Гиёҳванлик ва жиноятчилик бўйича минтақавий ваколатхона раҳбари Ашата Миттал, Марказий Осиё мамлакатларининг экспертлари ҳамда қатор халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Унда диний экстремистик ва террористик ташкилотлар фаолиятида адашиб иштирок этган фуқароларнинг ўз ватанига қайтиши ва уларни жамиятга қўшилиши соҳасида ҳамкорликни кучайтириш ва тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Т?В веб-саҳифасига кўра, тадбирнинг асосий маърузачиларидан бири сифатида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов нутқ сўзлади ва мамлакатимизнинг ушбу соҳадаги тажрибаси билан ўртоқлашди, хусусан, “Меҳр” ва “Меҳр-2” махсус операциялари доирасида Сурия ва ?роқдаги қуролли можаролар ҳудудидан 200 дан зийод юртдошларимизни ватанга қайтариш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида иштирокчиларга маълумот берди.

В.Воронков, Н.Герман, А.Миттал ва тадбирнинг бошқа иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси доирасида билдирилган 2021-йилда Тошкент шаҳрида Ташкилотнинг Глобал антитеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича 10 йил олдин қабул қилинган Минтақавий қўшма режа доирасида эришилган натижалар ва ўзаро ҳамкорлик истиқболларига бағишланган халқаро конференция ташкил этиш тўғрисидаги ташаббусни юқори баҳоладилар.

Шунингдек, ўз фуқароларини хавфли жойлардан олиб келиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси ижобий баҳоланди. Хусусан, олиб келинганларни тез фурсатларда оилалари бағрига ва яқинлари сафига қайтариш, уларни маҳалла даражасида интеграциялаш, шунингдек, маҳаллий шароитга мослаштириш ва жамиятга қўшилишлари бўйича амалга оширилган ишлар қайд этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net