Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ?лҳом Неъматов МДҲ ?жроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Виктор Гуминский б

29.01.2020 10:14

М?НСК, 29 январь. /«Дунё»АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўрибосари ?лҳом Неъматов бошчилигидаги делегация Минск шаҳрида МДҲ ?жроия қўмитаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда МДҲ ?жроия қўмита раисининг биринчи ўринбосари —ижрочи котиби Виктор Гуминский бошчилигидаги ташкилотнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари иштирок етди.

Виктор Гуминский меҳмонларни ташриф билан қутлар экан, 2020 йилда Ўзбекистоннинг МДҲга раислик қилиши алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Ўзбекистон МДҲга раислик даврида уни ривожлантириш бўйича ўзининг Концепцияси ва тадбирлар режасини ишлаб чиққанини юксак баҳолади. Ҳамдўстлик ижроия қўмитаси Ўзбекистонга мазкур ҳужжатларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмак беришга тайёр, деди у

?жрочи котиб, шунингдек, 2020 йил МДҲда Улуғ Ватан урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги деб номланганини эслаб ўтди. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари Кенгаши ушбу муҳим юбилей санага тайёргарлик кўриш ва нишонлаш бўйича кенг кўламли тадбирлар режасини тасдиқлаган. Унинг доирасида жангларда елкама-елка туриб иштирок этган фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва Буюк Ғалаба хотирасини ҳимоя қилиш ётади. Умумий ғалабага ўзбек халқи салмоқли ҳисса қўшган, деди Виктор Гуминский.

Ўз навбатида ?лҳом Неъматов ?жроия қўмитага амалий ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислик қилиш Ўзбекистон учун тарихий қадам эканини таъкидлаб, бу республика раҳбариятининг очиқлик, конструктив мулоқот ва қўшни давлатлар билан дўстона алоқаларни ривожлантиришга қаратилган янги ташқи сиёсати натижасидир, деди у.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон МДҲдаги барча йўналишларда ўз иштирокини сезиларли даражада фаоллаштирди. Ўзбекистон МДҲга раислик йилида Ҳамдўстликдаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ташкилот томонидан қабул қилинган қарорлар самарадорлигини ошириш ва иштирокчи давлатлар ўртасидаги гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун барча имкониятлардан фойдаланиши қайд этилди.

?штирокчилар учрашувда Ўзбекистон Республикасининг МДҲда раислик Концепциясини  ва тадбирлар режасини ўз вақтида  амалга ошириш учун зарур бўлган ҳамкорликдаги аниқ чора-тадбирларни муҳокама қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net