ТОШКЕНТ, 31 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерациясининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденевни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, суҳбат чоғида Ўзбекистон – Россия ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари ҳамда турли даражаларда бўлиб ўтадиган учрашувлар жадвали муҳокама қилинди.