Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Чехия элчисини қабул қилди

14.12.2020 10:26

ТОШКЕНТ, 14 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Чехия Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Вацлав Йилекни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб, элчини юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унга муваффақиятли фаолият тилади.

Т?В манбасига кўра, учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Чехия ҳамкорлигини ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро муносабатларни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Бўлажак турли даражадаги икки томонлама тадбирлар, жумладан, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш билан боғлиқ амалий масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ва Чехия ўртасида иқтисодий дипломатияни ривожлантириш, Ўзбекистон иқтисодиёти соҳаларида лойиҳаларни амалга оширишда Чехиянинг тўғридан-тўғри инвестициялари ва технологияларини жалб қилишдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқлади.

Музокаралар давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Вацлав Йилек 2016-2020 йилларда Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида фаолият олиб борган  Ярослав Сиро ўрнини эгаллади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net