Ўзбекистон ташқи ишлар вазири бугун Покистон Бош вазири билан учрашди

10.03.2021 12:51

ТОШКЕНТ, 10 март. /«Дунё» АА/. Бугун ?сломободда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Покистон Бош вазири ?мрон Хон билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В маълумотига кўра, вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистон Бош вазири ?мрон Хонга йўлланган мактубини етказди.

Музокаралар чоғида икки томонлама кун тартибининг муҳим жиҳатлари, хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Покистон муносабатларини яна-да ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Минтақавий масалаларга, биринчи навбатда Афғонистон заминида тинчлик ва барқарорликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу нуқтайи назардан, Афғонистон иқтисодиётини тиклашга ёрдам берадиган инфратузилма лойиҳаларини, жумладан, улар орасида энг муҳими Мозори Шариф – Кобул – Пешовар темир йўлини амалга ошириш юзасидан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида фикр алмашилди. Бу Покистоннинг Карачи ва Гвадар денгиз портларига кириш имконини беради. Ўз навбатида эса Ўзбекистон билан Покистон ҳамда Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмини оширишга имкон беради.

Мулоқот давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net