​Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Брюсселда бўлиб ўтадиган Европа ?ттифоқи билан музокараларда мамлакатимиз делегациясига бошчилик қилади

15.11.2021 17:24

ТОШКЕНТ, 15 ноябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Брюсселда Ўзбекистон - Европа  ?ттифоқи музокаралари бошланади. Унда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Т?В маълумотига кўра, 15-17 ноябрь кунлари ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация «Ўзбекистон Республикаси-Европа ?ттифоқи» Ҳамкорлик кенгашининг 16-мажлисида иштирок этади, шунингдек, қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказади.

 Эслатиб ўтамиз, ушбу Ҳамкорлик кенгашининг бундан олдинги мажлиси  коронавирус пандемияси бошланишидан олдин, яъни 2019 йил 11 ноябрь куни ташкил этилган.

 

Фото  «Дунё» АА. архивидан

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net