Ўзбекистон Судан билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатмоқда

26.12.2020 11:46

ТОШКEНТ, 26 декабрь. /Дунё АА/. Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов Хартумдаги (Судан) Ўзбекистон Савдо уйи раҳбари, «Mumlaka Investment Group» компанияси президенти Муса Муҳаммад Саид билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда Судан билан савдо-иқтисодий алоқалар ўрнатиш, шунингдек, ўзбек маҳсулотларини Африка қитъаси бозорларига олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Судан Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалиги, ирригация ва мелиорация, таълим каби соҳаларда яқин ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор, хусусан, қишлоқ хўжалиги техникаси ва электротехника маҳсулотларини импорт қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Томонлар, шунингдек, “зиёрат-туризм” соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилди. Мусо Муҳаммад Саиднинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маънавий-маданий мероси суданлик сайёҳлар ва мусулмон аҳоли орасида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net