Ўзбекистон Сенати раиси МДҲ ПА Кенгашининг навбатдаги мажлисида МДҲга аъзо давлатлар парламентлари ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини

28.11.2020 10:58

ТОШКЕНТ, 28 ноябрь. /«Дунё» АА/. Кеча видеоконференцалоқа шаклида МДҲ ПА Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Онлайн-тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегацияси иштирок этди.

Анжуманда МДҲ ПА комиссиялари вакиллари, шунингдек, МДҲ ПА Кенгаши мажлиси иштирокчилари МДҲ мамлакатларида коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича чораларни ҳуқуқий таъминлаш масаласини муҳокама қилди.

Т.Норбоева мажлисда сўзга чиқиб, пандемияга қарши курашишнинг ҳозирги даврида барча мамлакатлар олдида ҳал этиш лозим бўлган қатор вазифалар турганини таъкидлади.

Жумладан, Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлашни кучайтиришга, аҳолига, иқтисодиёт тармоқларига ва бизнесга манзилли ёрдам кўрсатишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Бош вазир бошчилигида Коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси фаолият кўрсатмоқда, ?нқирозга қарши жамғарма ташкил этилди, «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида хайрия лойиҳаси бошланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда халқаро майдондаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга катта аҳамият берилмоқда. Жумладан, Бош Ассамблеянинг 75-сессиясида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ шафелигида Пандемия даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари халқаро кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббуси билан чиқди. Яқинда бўлиб ўтган ШҲТ саммити пайтида Президентимиз эпидемиялар келтириб чиқарадиган касалликларга қарши курашиш бўйича тиббиёт муассасалари тармоғини ташкил этишни, шунингдек, телетиббиёт соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни таклиф қилди.

Парламент юқори палатаси раҳбари, шунингдек, ушбу ташаббусларни амалга оширишда МДҲга аъзо давлатлар парламентлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини таъкидлади.

Тадбирда Евроосиё маконида иқтисодий интеграциянинг ҳолати ва истиқболлари ва уни норматив-ҳуқуқий таъминлаш, 2021 йилда МДҲ мамлакатлари давлат ҳокимияти органларига сайловларни кузатиш учун тайёргарлик кўриш, МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеяси ва Европа кенгаши парламент ассамблеяси ҳамкорлиги масалалари, шунингдек бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net