Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туркияга ташрифи якунлари хорижий экспертлар нигоҳида

24.02.2020 10:48

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 19-20 февраль кунлари Туркия Республикасига ташрифи якунлари хорижий мутахассислар диққат марказида бўлиб турибди.

Ниннат ОЛАНВОРАВУТ, Жануби-Шарқий Осиё олий ўқув юртлари ассоциацияси бош котиби (Таиланд):

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи икки қардош халқ ўртасида қарор топган мустаҳкам ишонч ва дўстликнинг яна бир тасдиғи бўлди.

Ўтказилган учрашув ва музокаралар нафақат ижтимоий-сиёсий соҳа учун, балки тарихий аҳамиятга эга. Ўзбекистон давлат раҳбари Олий даражадаги Ўзбекистон – Туркия стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилишида иштирок этиш баробарида Aнқарадаги Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонаси очилиш маросимида ҳам иштирок этди.

Қайд этиш жоиз, Туркия минтақада ривожланган инфратузилмага эга муҳим транзит мамлакатдир. Шу сабабдан Ўзбекистон транспорт ва транзит салоҳиятини ривожлантириш дастурларини амалга оширишда ушбу мамлакатнинг иштироки Ўзбекистон учун муҳимдир. Бу мамлакатни Марказий Осиёдаги етакчи логистика марказига айлантиришга ёрдам беради.

Бунда Ўзбекистон – Туркия транспорт компаниялари ва қўшма саноат зоналарининг ташкил этилиши муҳим аҳамият касб этади. Ушбу қадамлар икки мамлакат савдо-иқтисодий имкониятларини янада кенгайтиришга туртки беради.

Туркия Ўзбекистоннинг яқин, ишончли сиёсий ва иқтисодий шерикларидан бири. Бу муносабатлар ривожланишда давом этиши керак. Бугунги кунга келиб ушбу алоқалар кенгайиб, стратегик шериклик даражасига кўтарилди.

Ютагорн ВОНГВ?АН, Таиланд Миллий Aссамблеяси сенатори:

– Ўзбекистон ва Туркия раҳбарларининг учрашув ҳамда мулоқотлари доимийлик касб этган. Мамлакатлар ўртасида юқори даражадаги ишонч қарор топишига эришилди.

Ўзбекистон чет эл инвестицияларини жалб қилишдан манфаатдор. Шу боис мамлакатда хорижий, хусусан, Туркия бизнеси учун яхши имкониятлар таклиф қилинмоқда. Мамлакат учун иқтисодиётнинг устувор тармоқлари, инфратузилма ва саноат лойиҳаларига узоқ муддатли сармоя киритадиган йирик туркиялик бизнес вакилларининг келиши муҳимдир. Бу, ўз навбатида, Туркия манфаатларига ҳам бирдек мос келади. ?кки мамлакат стратегик шерикликдан манфаатдор экани эса барча соҳаларда алоқаларни янада кенгайтиришга имкон беради.

Тофиқ AББОСОВ, Боку халқаро мультикултурализм марказининг медиа департаменти директори, сиёсатшунос:

– Ушбу ташриф Тошкентнинг сўнгги йилларда самарали амалга ошириб келаётган очиқлик стратегияси доирасида амалга оширилди. Бу Марказий Осиёда ва бутун Евроосиё минтақасидаги ҳамкорлик муҳитини сезиларли даражада яхшилашга хизмат қилмоқда.

Расмий Тошкент ва Aнқара бир қанча халқаро форматларда яқиндан ҳамкорлик қилиб келади. Ўзбекистон давлат раҳбарининг Туркияга ташрифи эса ўзаро муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилди. Евроосиёда интеграция, икки томонлама ҳамкорликнинг фаоллашуви учун катта имкониятлар эшигини очди.

Бокуда 2019 йил октябрь ойида бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммити доирасида Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳаларни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни олқишлашини қайд этди. Ўзбекистон барча давлатлар билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди. Бу табиий ҳолат. Чунки янги муносабатларни ўрнатиш давр талабидир. Ўзбекистоннинг янги шароитлар ва юқори талабларга тайёрлиги кўплаб жабҳаларда сезилмоқда.

Туркия Ўзбекистоннинг ташқи алоқаларида алоҳида ўрин тутади. ?кки қардош мамлакат умумий манфаатларга эга ва улар икки давлат раҳбарлари даражасида ҳал этиладиган қатор масалаларни ўз ичига олади. Ўзбекистон тўғридан-тўғри сув йўлига чиқиш имкониятига эга бўлмаган мамлакат сифатида Туркия портларига чиқишдан манфаатдор. Тошкент бу муаммони муваффақиятли ҳал қилди.

Миллий ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, бунда комплекс ёндашув, давлатлар билан оқилона ҳамкорликни амалга ошириш Ўзбекистон учун катта имконият яратади. Бугунги кунда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган миллий ривожланиш концепцияси туфайли мамлакат олдида турган қатор вазифалар босқичма-босқич ҳал қилинмоқда.

Ўзбекистоннинг базавий устуворликлари тўртинчи саноат инқилоби шарти ва талаблари билан мувофиқ экани билан тавсифланади. Бу эса кўзланган мақсадларга эришиш имконини беради.

Туркия билан муносабатларда самарали ҳамкорлик учун кенг майдон мавжуд. Aнқара асосий эътиборни Ўзбекистон бозорига, ушбу истиқболли йўналишда ўз мавқеини мустаҳкамлашга қаратаётганини яширмаяпти. Шунинг баробарида, Тошкент ҳам ўз мамлакат чегараси билан чекланиб қолмоқчи эмас. Ўзбекистон экспортининг юқори кўрсаткичларга эга экани эса фикримизга мисол. Шундай қилиб, Туркия бозори ва унинг эҳтиёжлари миллий маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларини ҳар йили диверсификация қилаётган ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар эътиборидан четда эмас.

Энг яқин қўшнилар, қардош туркий тилли давлатлар билан биргаликда яратилган самарали ҳамкорликдаги ўсиш суръати Ўзбекистоннинг ташқи муҳитдаги мавқеини сезиларли даражада мустаҳкамлади. Прагматик ғоялар Президент Шавкат Мирзиёев сиёсатида устувор ўринга эга дейиш учун барча асослар бор. У дунёнинг барча мамлакатлари, шу жумладан, Ўзбекистонни муҳим шерик сифатида кўрадиган Туркия билан ҳам ҳамкорликнинг амалий имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириб бормоқда.

ЎзА сурати

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net