Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили «Тинчлик учун консeнсусни мустаҳкамлаш» мавзусидаги видeоконфeрe

07.07.2020 13:51

ТОШКЕНТ, 7 июль. /«Дунё» АА/. Кеча,  6 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили ?сматулла ?ргашев Афғонистон бўйича «Тинчлик учун консенсусни мустаҳкамлаш» мавзусидаги онлайн видеоконференцияда иштирок этди. Тадбир Афғонистон Ташқи ишлар вазрилиги томонидан ташкиллаштирилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайти хабарига кўра,  тадбирда Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, шунингдек, Афғонистон бўйича «Осиё юраги – ?станбул жараёни» ва «Қобул жараёни» форматларининг аъзо давлатлари вакиллари иштирок этдилар.

Конференцияни Афғонистон Т?В раҳбари Ҳаниф Атмар олиб борди.

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани инкюзив афғонлараро музокараларни бошлаш тўғрисида келишувга эришилишининг муҳимлигини, бу мамлакатда зўровонлик камайишига олиб келишини қайд этди. Афғонистоннинг «Осиёда тотувлик марказига» айланиши ва минтақавий муштаракликни мустаҳкамлашда асосий ролни ўйнаши зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Афғонистон раҳбари чегаранинг узлуксиз ишлаётганлиги ва коронавирус пандемияси шароитида гуманитар ёрдам кўрсатаётганлиги учун қатор мамлакатларга, жумладан Ўзбекистонга миннатдорлик изҳор этди.

Тадбир чоғида Афғонистондаги можарони ҳал қилиш ҳамда афғонлараро тинчлик музокараларини тезроқ бошлаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатлар ҳам муҳокама қилинди.

Можародан кейинги Афғонистонда барқарор тизим ўрнатиш, мамлакат иқтисодиётини қайта тиклаш ҳамда мазкур давлатдаги сиёсий жараён ривожланишида афғон халқининг раҳбарлик роли тамойилига амал қилиш масалалари бўйича халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришнинг катта аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.

Афғонистонга ҳар томонлама кўмаклашишнинг устувор йўналишлари тўғрисида батафсил фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net