Ўзбекистон Республикаси ?нновацион ривожланиш вазири Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва Ташқи ишлар вазири билан учрашди

19.02.2020 14:09

ТОШКЕНТ, 19 февраль. /«Дунё» АА/. ?нновацион ривожланиш вазири ?броҳим Абдураҳмонов Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири вазирлик манбасига таяниб.

Томонлар икки давлат ўртасида илм-фан ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Хусусан, Венгрия илмий тадқиқот муассасаларида олимлар ва тадқиқотчиларнинг малакасини ошириш, қўшма илмий лойҳиларни амалга ошириш, биргаликда технопарклар ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди.

П.Сийярто ўрта ва олий таълим тизими иқтисодиётнинг реал сектори талабларига кўра мутахассисларни тайёрлаши зарурлиги ва шу орқали меҳнат бозорини такомиллаштириш мумкинлиги борасидаги Венгрия тажрибаси ҳақида таъкидлаб ўтди.

?.Абдураҳмонов стартап экотизимини ривожлантириш, венчур жамғармаларини такомиллаштиришга ҳисса қўша оладиган кадрларнинг юртимизда камлиги ва бу бўйича ҳамкорликда қатор ишлар қилишимиз мумкинлигини таъкидлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net