Ўзбекистон Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш вазифалари янада оширилади

07.01.2022 10:17

ТОШКЕНТ, 7 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳасида мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини кучайтириш, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий қуллаб-қувватлаш бўйича қатор вазифалар илгари сурилмоқдадеб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Хусусан, давлатимиз раҳбари фармони лойиҳасида  давлатнинг мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, Қуролли кучларнинг жанговар шайлигини, унинг имкониятлари ва қобилиятини кучайтириш бўйича таклифлар ўрин олган.

 Унда барча бўғиндаги ҳокимият органлари раҳбарларининг қўшинлар кундалик ҳаётида, ҳарбий шаҳарчалар барпо этиш, уларнинг инфратузилмасини яхшилаш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фаол иштирок этишни таъминлаш таъкидланмоқда.

Ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, уларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш, Қуролли кучлар барча давлат идоралари, муассаса ва корхоналар учун етук кадрлар тайёрлайдиган мактабга айланишига эришиш вазифалари ҳам қайд этилган.

Лойиҳага кўра, мамлакат ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш ва мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш борасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ягона автоматлаштирилган бошқарув тизимини яратиш ва рақамлаштиришни янада такомиллаштириш вазифалари амалга ошрилади.

Ҳужжатда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлиги ва тайёргарлиги ҳамда ўқув моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш режалаштирилаётгани қайд этилган.

Бундан ташқари, фуқароларнинг ҳарбий хизматни ўташ тартибини ва олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодларни саралаш ва танлаб олиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича ислоҳотлар давом эттиши  таъкидланмоқда.

Қайд этилишича, Мудофаа вазирлиги қўшинларида раҳбар лавозимларига кадрлар захирасини яратиш тизими ҳам ривожлантирилади. Хусусан, вазирлик тизимида геральдика ишлари самарали йўлга қўйилади.

Шунингдек, 2022-2026 йилларда қўшинларни замонавий қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техника ҳамда жиҳозлар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар лойида ўрин олган.

Фармон лойиҳасида ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини ҳар томонлама кучайтириш  бўйича ишлар ҳам назарда тутилган.

Унда қуйидаги вазифалар таъкидланмоқда:

-Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларга кўрсатилаётган тиббий таъминот сифатини янада ошириш;

-Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларида ахлоқий-руҳий таъминотни ва ҳарбий психологлар институтини янада такомиллаштириш ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг жанговар руҳиятини ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш:

-Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тадбирларини янада кучайтириш;

-Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасаларида мавжуд хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишлаш бўйича етакчи мутахассислар иш фаолияти самарадорлигини ошириш.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net