Ўзбекистон Президентининг «ШҲТ-Афғонистон» форматида юқори даражадаги учрашувларни мунтазам ўтказиш ташаббуси ўз вақтида илгари сурилд

17.09.2021 12:56

КУАЛА-ЛУМПУР17 сентябрь. /«Дунё» АА/. Малайя халқаро ва стратегик тадқиқотлар университети кафедра мудири Рой Энтони Рожерс  Ўзбекистон Президентининг 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммитидаги иштироки бўйича ўз фикрларини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- Аввало, Ўзбекистон раҳбариятини 2021-2022 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти раислигини қабул қилиб олгани билан табриклайман.

ШҲТнинг Ўзбекистон раислиги давридаги фаолиятининг устувор йўналишларини диққат билан ўрганиб чиқдим. Улар хавфсизлик, савдо ва инвестиция, транспорт ўзар боғлиқлиги, энергетика, коммуникация, яшил тараққиёт, сайёҳлик ва бошқа соҳалардаги 80 дан ортиқ тадбир ўтказишни назарда тутмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда муваффақиятли амалга оширилган давлатлараро муносабатларни янгилаш бўйича минтақавий сиёсатини янада кенгроқ миқёсда фаол илгари сураётганини таъкидлашни истайман. Унинг ШҲТ доирасида кўп қиррали шерикликни янада кенгайтириш мақсадида ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида Узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани амалга ошириш бўйича 2023-2027 йилларга мўлжалланган комплекс дастурни тайёрлаш ва қабул қилиш таклифи шундан далолат беради.

Шубҳасиз, саммитдаги энг муҳим мавзу Афғонистондаги вазият билан боғлиқ бўлди. Ушбу масала бугун дунёдаги барча давлатларнинг етакчилари ва эксперт-таҳлил доиралари вакилларининг диққат марказида турибди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «ШҲТ – Афғонистон» форматида юқори даражадаги учрашувларни мунтазам ўтказиш таклифи ўз вақтида илгари сурилди ҳамда ушбу мамлакатдаги инқирозни сиёсий йўл билан ҳал этиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва бу жараён билан боғлиқ масалаларни кенг муҳокама қилишда муҳим аҳамият касб этади, деб ҳисоблайман.

Шунингдек, Ўзбекистон етакчисининг экстремизм ва радикал мафкуранинг ўсишига, Афғонистон ҳудудидан қўшни давлатларга қарши қўпорувчилик ҳаракатларида фойдаланиш эҳтимолига йўл қўймасликка оид қатъий фикрларини тўлиқ қўллаб-қувватлайман.

Ўзбекистоннинг ШҲТга аввалги раислиги даврларида бўлгани каби  жорий мандат ҳам ушбу ташкилот салоҳиятини янада мустаҳкамлаш ва ваколатини юксалтириш учун муваффақиятли ва самарали бўлишига ишончим комил.

Телеграм учун: Малайя университети халқаро ва стратегик тадқиқотлар кафедраси мудири Рой Энтони Рожерс: Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги ушбу ташкилот салоҳиятини янада мустаҳкамлаш ва ваколатини юксалтириш учун муваффақиятли ва самарали бўлишига ишончим комил.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net