Ўзбекистон Президентининг пойтахт раҳбарлари, Юнусобод тумани маҳалла раислари ва ёшлари билан учрашувида мазкур туманни ривожлантириш

15.01.2021 10:56

ТОШКЕНТ, 15 январь. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри туманларининг ҳоким ва сектор раҳбарлари, Юнусобод тумани маҳалла раислари, ёшлар билан мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълум қилишича, пойтахтимизда маҳаллабай ишлаш тизими барча туманларда жорий этилмоқда. Шу мақсадда махсус ишчи гуруҳ томонидан Юнусобод туманидаги 63 та маҳалланинг ривожланиш даражаси, мавжуд муаммо ва имкониятлари ўрганилгани қайд этилди.

Бош вазир ўринбосарлари – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири ҳамда ?қтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири шу борада ахборот берди.

Юнусобод туманини 2021-2022 йилларда комплекс ривожлантириш дастури ишлаб чиқилган. Саноат ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш йўналишида умумий қиймати 14,4 триллион сўмлик 141 та йирик ва ўрта инвестиция лойиҳаси шакллантирилган. Улар доирасида 936 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириб, қарийб 8 мингта янги иш ўрни яратиш мақсад қилинган.

?шсиз аҳолини тадбиркорликка жалб этиш мақсадида Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан 1 миллиард сўм субсидия ажратилиб, тумандаги 260 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланади. Меҳнат органлари йўлланмаси асосида 600 нафардан зиёд ишсиз касб-ҳунарга ўқитилади.

?нфратузилмани ривожлантириш чора-тадбирлари ҳам белгиланган. Хусусан, жорий йилда 75 километр иссиқлик ва 108 километр электр тармоқлари, 101 та трансформаторда таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилади. 86 та кўча капитал таъмирланади.

Йиғилишда маҳалла раислари ўз ҳудудидаги муаммоларни бартараф этиш, шароитларни яхшилаш, янги корхоналар ташкил қилиш бўйича таклифларини айтди. Давлатимиз раҳбари бу бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net