Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳиндистонлик тадбиркорлар томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда

24.01.2020 10:35

ДЕҲЛ?, 24 январь. /“Дунё” АА/. Давлатимиз раҳбарининг парламентга Мурожаатномаси Ҳиндистон ишбилармон доиралари вакиллари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Риту Бери, Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги маданият ва туризм элчиси:

- Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат парламентига Мурожаатномасини диққат билан кузатдим. Мазкур муҳим дастуриламал ҳужжатда илгари сурилган ташаббуслардан ижобий таасуротлар олдим.

Хусусан, туризм секторининг мамлакат иқтисодиётидаги муҳим аҳамияти тўғрисида билдирилган фикрларни алоҳида қайд этмоқчиман. Ҳақиқатдан ҳам бугунги кунда туризм дунёдаги ҳар бир мамлакат учун устувор йўналишга айланиб бормоқда. Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти,  бир неча минг йиллик тарихга эга бўлган цивилизацияси, дунёга машҳур тарихий шаҳарлари, мамлакатингизни ҳақли равишда жаҳондаги энг йирик туризм марказлари қаторига кириши учун имкон беради.

Нишант Бажаж, “Pratiksha Hospitals” компанияси ижрочи директори:

- Ўзбекистон сўнгги йилда компаниямиз учун муҳим инвестицион ҳамкорга айланди. Шу боис ҳам бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакат Парламентига йўлланган Мурожаатномани катта қизиқиш билан тингладим.

Мамлакатнинг иқтисодий тараққиётини таъминлаш, хусусан, тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар учун янада кенгроқ имкониятлар берилишига давлат раҳбари томонидан шахсан кафолат берилиши бизни қувонтиради ва фаолиятимизга янги куч бағишлайди.

Биз каби тадбиркорларга берилаётган ишонч ва имкониятлар учун Ўзбекистон Президентига самимий миннатдорчилигимизни билдираман.

Компаниямиз ҳозирги кунда Самарқанд ва Термиз шаҳарларида кенг тармоқли, замонавий клиникаларни ишга тушириш бўйича фаолият олиб бормоқда. ?шонамизки, бугунги Мурожаатномада айтиб ўтилган тадбиркорлик фаолияти учун берилажак қатор енгилликлар ва умуман иқтисодиётнинг босқичма-босқич либераллаштирилиши “Pratiksha Hospitals” компаниясининг Ўзбекистондаги амалий фаолиятини янада кенгайишига хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net