Ўзбекистон Президентининг Мурожаатномаси италиялик экспертлар нигоҳида

24.01.2020 10:33

Р?М, 24 январь. /?A "Дунё"/. ?талиянинг ишбилармон, эксперт ва оммавий ахборот воситалари вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасига атрофлича муносабат билдирмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Луижи ?ПЕРТ?, “?талия – Ўзбекистон” савдо палатаси президенти:

– Ломбардия ўлкаси губернатори Aттилио Фонтана бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашиш шарафига муяссар бўлгандим. Бугун эса Президентнинг мамлакат тараққиётининг жорий ва истиқболдаги устувор йўналишлари баён қилинган Олий Мажлисга Мурожаатномасини телевизор орқали кузатиш имконига эга бўлганимдан бениҳоя мамнунман.

Давлат раҳбари Мурожаатномасида сўз юритилган жиҳатлар алоҳида эътибор қаратиш ва уни чуқур таҳлилий ўрганишни талаб этади. Зеро, унда таълим соҳасида халқаро илғор тажрибани жалб қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояси, иш ҳақини ошириш, янги уй-жой қуриш, соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш, суд тизимини ислоҳ қилиш, коррупцияга қарши кураш чораларини кучайтириш, ўзаро манфаатларга ва тинчликка асосланган халқаро муносабатларни кенгайтириш каби стратегик йўналишлар қайд этилган.

Бундан ташқари, Президент мақсад ва дастурларни, шунингдек, уларни амалга ошириш муддатларини аниқ белгилаб берди. Шу тариқа у ўз иродасини ва буюк давлатни барпо этишга бўлган қатъий ишончини намойиш этди.

Филиппо МАЛ?НВЕРНО, "Европа уйи - Aмброзетти" тадқиқот-консалтинг медиа-компанияси вакили:

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномаси мамлакатда кечаётган чуқур эволюцион ўзгаришлар даврига тўғри келди. Ўзбекистонда 2020 йил ?лм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб эълон қилинди. Бу эса келгуси йилларда амалга оширилиши кўзланган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини ўзида тўлиқ акс эттиради. Бу йўл осон бўлмайди, аммо машаққатли меҳнат якуни сезиларли натижаларга бой бўлиши шубҳасиз.

Умуман олганда, ислоҳотлар кўлами кенг ва, албатта, яқин келажакда мамлакат иқтисодий ва ижтимоий тараққиётини таъминлаш учун ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, коррупцияга қарши курашиш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш ва эркин бозор моделига ўтиш, қашшоқлик ва тенгсизликни қисқартириш, Ўзбекистонни чет эллик сайёҳлар учун халқаро манзил сифатида тарғиб қилишдек ҳал қилиниши керак бўлган асосий вазифаларни қамраб олган.

Шу муносабат билан капитал бозорлари ва банк тизимини ислоҳ қилиш, инфратузилмани ривожлантиришга сарфланадиган улкан маблағлар, давлат-хусусий шериклик меъёрларини қабул қилиш ва миллий иқтисодиётни глобал қиймат занжирига интеграция қилиш бўйича Президентнинг инсон капиталига сармоя киритиш муҳимлигига қаратган эътиборини олқишлаймиз.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон фуқаролари мамлакат учун биринчи галдаги ва энг муҳим манба. Таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя ва янги технологияларга сармоя киритиш ёш авлодга тўртинчи саноат инқилобидан келиб чиқадиган кўникмаларни бериш учун ҳамда Ўзбекистон учун гуллаб-яшнаётган "бугун" ва "эртанги кун" ни шакллантиришда муҳим босқичдир.

Фариан САБАХ?, Яқин Шарқ, Кавказ ва Марказий Осиёга ихтисослашган тадқиқотчи ва журналист:

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг муҳим мавзулар кўтарилган Олий Мажлисга Мурожаатномасини катта қизиқиш билан кузатдим.

Президент ортда қолган ?нвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилидаги муҳим ютуқларни қайд этди. Жорий йилнинг Ўзбекистонда ?лм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб эълон қилингани эса Шавкат Мирзиёев замонавий воқеликни, келажакда мамлакат гуллаб-яшнаши учун зарур соҳаларни аниқ ривожлантириш муҳимлигини теран ҳис этишини англатади.

Шу тариқа давлат раҳбари белгиланган мақсадларга эришиш учун қуйидаги муҳим вазифаларни белгилаб берди.

Биринчидан, давлат бугунги рақобатдош халқаро шароитда аҳолининг, айниқса, ёшларнинг турмуш шароитини яхшилаши, мактабга қабул қилиш даврини 6 ёш этиб белгилаш, ўқув дастурларини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириши зарур. Талабалар халқаро даражада таълим олиши, бунинг учун ўқитувчилар тайёрлаш тизимини яхшилаш муҳим. Ёшларнинг олий таълимда қамраб олинишини кенгайтиришга эса эҳтиёж бор. Чет тилларни билиш даражасини аниқлаш учун умуммиллий баҳолаш ўтказиш, шунингдек, университетларда талабалар учун кредитлар тизими жорий этиш керак. Президент кадрлар тайёрлаш бўйича уч йиллик тизимни жорий этишга ҳам эътибор қаратди, кимё, биология ва математика фанини ўқитишни такомиллаштириш муҳимлигига алоҳида урғу берди.

?ккинчидан, иқтисодиёт бўйича Президент томонидан келтирилган рақамлар жуда таъсирли. Хусусан, 2019 йилда тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш 4,2 миллиард долларга етди, бу 2018 йилга нисбатан 1,5 баравар ёки 3,1 миллиард долларга кўпдир. ?нвестициялар улуши мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 37 фоизини ташкил этди.

?нвестициявий муҳитни яхшилаш учун қўшимча иқтисодий ислоҳотлар талаб этилиши ҳам Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қайд этилди. Яширин иқтисодиётини йўқ қилиш даркорлиги айтилди. Шунингдек, Президент 2020 йилда инфляция даражасини пасайтиришни мақсад қилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Мурожаатда мамлакат банк тизими ривожланишдан 15 йил ортда қолаётгани, шунинг учун банк тизимини такомиллаштириш ва янгилаш зарурлиги таъкидланди. Бу хизмат кўрсатиш ва мижозларни жалб қилиш, банк тизими ахборот хизматларини яхшилашга қаратилган фаолиятни такомиллаштиришни кўзда тутади. Банклар ушбу тизимларни ҳеч қандай ташқи аралашувларсиз ривожлантиришлари керак бўлади.

Президент ташқи савдо, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, халқаро стандартларни тезкор амалга ошириш зарурлигига эътибор берди, уларсиз хорижий компанияларни миллий иқтисодиётга сармоя киритишга жалб қилиш қийин бўлишини маълум қилди.

Давлат раҳбари мавжуд камчиликларни аниқ билиб, уларни қайд этгани муҳим жиҳатдир. Мисол сифатида Президент минтақада яратилган транспорт йўлакларини эслатиб ўтиб, Ўзбекистон халқаро иқтисодий тизимга қўшилиши кераклигини таъкидлади.

Қишлоқ хўжалиги соҳасига келсак, ушбу соҳани янада либераллаштириш тўғрисидаги баёнот ўзига хослигини таъкидлаш зарур. Хусусан, пахта ва буғдой етиштириш бўйича давлат буюртмасини бекор қилиш таклиф этилди. Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни кенгроқ жорий этиш зарурлиги тўғрисидаги таклиф ҳам замонавий талабларга тўлиқ жавоб беради.

Шавкат Мирзиёев яна бир устувор йўналиш сифатида туризм соҳасини таъкидлади. Ҳозирги кунда тарихий ва маданий ёдгорликларнинг атиги 5 фоизи экскурсиялар рўйхатига киритилгани, ваҳоланки, мамлакатда бу каби манзиллар кўплаб топишини айтди. Соҳани ривожлантириш учун янги меҳмонхоналар қуриш кераклигини таъкидлади.

Давлат раҳбари мамлакат бўйлаб ҳаракатланиш ва бандлик эркинлиги, янги ипотека кредитлари масалаларига ҳам тўхталди. Мамлакатда кам даромад олувчи аҳоли сони 12 фоизни ташкил қилишини инобатга олиб, янги иш ўринлари яратиш бўйича мақсадлари муҳим аҳамият касб этади. Шу муносабат билан Шавкат Мирзиёев давлат тадбиркорлар, айниқса аёллар ва ёшлар фаолиятини янада енгиллаштириш сиёсатини давом эттиришини таъкидлади.

Президент, шунингдек, тиббиёт муассасаларига ва тиббиёт соҳасига хорижий сармояларни жалб этиш зарурлигини билдирди.

Шавкат Мирзиёев янги спорт иншоотлари барпо этиш, 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спортчиларининг иштироки учун барча зарур шароитни яратишга чақирди.

Рақамли иқтисодиётнинг аҳамияти ҳақида гапирганда, Президент келгуси 5 йил учун ушбу соҳани ривожлантириш ҳукумат учун устувор йўналиш бўлишини таъкидлади. Рақамли иқтисодиёт уни ташвишга солаётган энг жиддий муаммо бўлиб қолаётган коррупцияга қарши курашишнинг самарали механизми эканини айтди.

Бир сўз билан айтганда, Мурожаатномада ислоҳотларнинг янги марралари ва қонун устуворлиги аниқ мисолларда ва рақамларда қайд этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net