Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Покистон элчиси Афғонистондаги ҳозирги вазият тўғрисида фикр алмашди

15.01.2021 10:55

ТОШКЕНТ, 15 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили ?сматулла Эргашев бугун Покистон элчиси Саййид Али Асад Ғилоний билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В маълум қилишича, учрашувда Афғонистондаги ҳозирги вазият, халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатлари, шунингдек, Ўзбекистон ва Покистоннинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлигини кенгайтириш, хусусан, ушбу мамлакатда тинчлик музокаралари жараёнини бошлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида атрофлича фикр алмашилди.

Покистон элчиси Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчликни ўрнатиш ҳамда минтақавий интеграция жараёнларига мамлакатни жалб этишда Ўзбекистоннинг муҳим ўрнини алоҳида таъкидлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net