Ўзбекистон Президентининг инаугурация маросими Малайзия оммавий ахборот воситалари диққат марказида

09.11.2021 16:55

КУАЛА-ЛУМПУР, 9 ноябрь. /«Дунё» АА/. Малайзияда чоп этиладиган «OIC Today» журнали электрон порталида «Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришди» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Нашрда 6 ноябрь куни Тошкентда Олий Мажлис палаталарининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтгани хабар қилинган. Қўшма мажлис доирасида  сайланган Президент Шавкат Мирзиёевнинг расмий инаугурация маросими тантанали тарзда ўтказилди.

«Тантанали маросимда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, дипломатик корпус, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди», - деб қайд этади нашр.

Мақолада давлат раҳбари Республика Конституциясининг 92-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қилгани  таъкидланган.

«Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кейинги беш йилга белгиланган ривожланишнинг устувор йўналишлари ҳақида нутқ сўзлади», - деб ёзади «OIC Today».

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net