Ўзбекистон Президенти Хоразм вилояти индустриясига асос бўладиган завод фаолияти билан танишди

13.12.2020 10:21

ТОШКЕНТ, 13 декабрь. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев кеча Урганч шаҳридаги “UzXCMG” қўшма корхонасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълум қилишича, ушбу корхона 2014 йилда фаолият бошлаган. Эндиликда уни 3 босқичда ривожлантириш режалаштирилган. Дастлаб қишлоқ хўжалиги техникаларини йирик бўғинли йиғиш, иккинчи паллада саноат усулида йиғиш, учинчисида эса ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш мўлжалланган.

Шу мақсадда жорий йилда Хитойнинг XCMG корпорациясидан 4,3 миллион долларлик технологик йиғув линияси ва ускуналар олиб келинган. Мазкур энергия тежамкор технология маҳсулот таннархи пасайиб, рақобатбардошлиги ошишига хизмат қилади. ?мпорт деталлар ўрни тўлдирилиб, маҳаллийлаштириш даражаси 2021 йилда 51 фоизга етказилади. Шунингдек, ҳозир бу ерда 30 киши меҳнат қилаётган бўлса, келгусида яна 60 та иш ўрни яратилади.

Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалиги машиналари йиғув-пайвандлаш ускуналарини, маҳаллийлаштирилган техника ва эҳтиёт қисмларни кўздан кечирди.

- Бу заводнинг имкониятлари жуда катта, - деди Шавкат Мирзиёев. - Лекин уларни ишлатолмаяпмиз. Шунинг учун бу ерда яна нималар чиқариш мумкинлигини ва келгуси йилларда чет элдан қандай техникалар сотиб олишга эҳтиёж борлигини чуқур таҳлил қилиб, уларни шу ерга буюртма бериш, имконсизларини кооперация асосида тайёрлаш зарур. Бу завод ривожланиб, Хоразм индустриясига асос бўлиши керак.

Шу ерда Хоразм вилоятида ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари ҳам кўздан кечирилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net