Ўзбекистон Президенти томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар мамлакат ҳаётининг барча соҳаларини кенг миқёсда рақамлаштиришга қа

08.02.2020 15:38

ЕКАТЕР?НБУРГ, 8 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси бўйича Россия  Федерациясининг таълим ва жамоат ташкилотлари вакиллари ўз мулоҳазаларини билдиришда давом этмоқда,  деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Алексей Душин, Урал давлат тоғ-кон университети ректори:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мурожаатномаси халқаро сиёсатдаги юқори бошқарув маданияти бўйича давлат ҳужжатининг ноёб намунасидир. Унда ҳар бир тезис аниқ натижа ва асосий мақсадга эришишга қаратилган. Давлат раҳбари ташқи контекстни ва ички вазиятни жуда яхши тушунган ҳолда, Ўзбекистон тараққиёти учун янги йўл бунёд қилмоқда. Очиқлик ва ошкоралик янги сиёсатни амалга оширишнинг асосий шартидир. Шуни таъкидлаш керакки, очиқлик сиёсатини олиб боришда Ўзбекистон ўз манфаатларини биринчи ўринга қўймоқда. Давлат анъанавий шериклар ҳақида ҳам унутгани йўқ. Ўзининг геосиёсий позициясидан тўғри фойдаланган ҳолда ва дунёнинг етакчи давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантирган ҳолда, Ўзбекистон ривожланган мамлакатларнинг сиёсий ёки хомашё базасига айланиб қолишига йўл қўймаслигини намоён этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар мамлакат ҳаётининг барча соҳаларини кенг миқёсда рақамлаштиришга қаратилган. Таълим тизимини модернизация қилиш, рақамлаштириш ва ривожлантириш бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Бундай комплекс ёндашув кутилган натижаларни беради.

Ўзбекистон ўзининг минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва халқаро стандартларга мувофиқ инфратузилмани тубдан янгиламоқда. Янги конларни қидириб топиш иқтисодиётнинг муҳим тармоқларини хомашё билан таъминлашни сезиларли даражада оширади, республикага янги инвестицияларни жалб қилади ва мамлакат иқтисодий ривожланишининг бош омилларидан бирига айланади.

Татьяна Мерзлякова , Свердловск вилояти ?нсон ҳуқуқлари бўйича комиссари:

– Ўтган йили мен икки марта Ўзбекистонда бўлдим. Свердловск вилояти делегацияси билан бирга Наманган вилоятида тадбирларда қатнашдик. Шу сабабли, Ўзбекистон Президентининг мамлакат парламентига йўллаган Мурожаатномасида илгари сурилган кўп жиҳатлар кўз олдимга келди: илм-фан, соғлиқни сақлашни ривожлантириш, тадбиркорларга шароит яратиш, бошқарув тизимини такомиллаштириш. Мамлакатда бу йўналишларда кенг кўламли ишлар муваффақият билан амалга оширилмоқда. Энг муҳими, Мурожаатномада аниқ таъкидланганидек, буларнинг барчаси инсон манфаатлари ҳимоясига йўналтирилган.

Мен ўтган йил декабрь ойида Ўзбекистонда ўтказилган парламент сайловида халқаро кузатувчи сифатида қатнашдим. Биз ўзбек халқининг ушбу жараёнда қанчалик ҳаяжон ва ишонч билан фаол қатнашганини кўрдик. Бухорода бўлдик. Шаҳар эртанги кунга катта умидлар билан яшамоқда эди!

Мурожаатноманинг биринчи жумлаларидаёқ жамиятдаги кайфият аниқ акс эттирилган. Депутатлар халқ ишончини оқлаши шарт. Халқ ҳокимият учун эмас,  ҳокият халқ учун ишлаши керак - бу Ўзбекистон Президентининг сўзлари. Одамлар мазкур сермаъно сўзларнинг ижросини кутмоқда!

Яков Силин, Урал давлат иқтисодиёт университети ректори:

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ислоҳотларнинг асосий йўналишини белгилаб бергани жуда муҳим бўлди. Вазифалар жорий ва кейинги беш йил учун белгиланди. Бошқа муқобил йўл йўқ. Давлат ривожланишнинг энг замонавий босқичига ўтиши керак. Ялпи ички маҳсулотнинг йилига 5,6 фоиз ўсиши бунинг далилидир.

?қтисодиётнинг муҳим йўналишларидан бири - бу устувор тармоқларга инвестициялар киритишдир. Уларсиз ўсишга эришиб бўлмайди. Шу билан бирга, мамлакат Президенти тадбиркорларга кўмаклашиш, кичик ва ўрта бизнесни рағбатлантириш, корхоналарни ташкил этишда ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини соддалаштиришга жиддий эътибор қаратгани ҳам эътиборлидир.

«Одамларнинг ташвишлари ва муаммолари билан яшаш» ... Бу одамлар ва уларнинг манфаатлари учун ишлаш демакдир. Мурожаатномада фуқароларнинг фаровонлиги ва турмуш даражасининг ўсиши барча даражадаги давлат органлари фаолиятини баҳолаш мезони, деб белгиланди.

Таълим, айниқса, олий таълим давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бир ҳисобланади. Ўзбекистонда олий таълимни ривожлантириш учун барча шароитлар яратилган. Бу кучли давлатга хос хусусиятдир. Университетлар, коллежлар ва ихтисослашган мактабларнинг кескин кўпайиши, уларда давлат гранти квоталарининг икки баравар кўпайиши ушбу истиқболли сиёсатнинг ёрқин ифодасидир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net