Ўзбекистон Президенти: Саноатни кўтариш, иш жойлари очиш, йўлни, иссиқлик таъминотини яхшилаш бўйича катта ишларни бошлаяпмиз

18.03.2021 13:13

ТОШКЕНТ, 18 март. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев Чирчиқ шаҳрига ташрифи чоғида ?фтихор маҳалласига кириб кўрди. Кўп қаватли уйларда яшаётган одамлар билан суҳбатлашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати маълумотига таяниб.

- Чирчиқ бир пайтлар донғи кетган шаҳар эди. Охирги вақтларда анча «чарчаб» қолганди. Тегирмон навбати билан дегандек, энди бу ерда ҳам ҳамма шароитларни яратамиз. Саноатни кўтариш, иш жойлари очиш, йўлни, иссиқлик таъминотини яхшилаш бўйича катта ишларни бошлаяпмиз, - деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев ҳудуддаги муаммоларни, аҳолининг талаб ва истакларини сўради. Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган йигитга ер ажратиш бўйича шаҳар ҳокимига кўрсатма берди. Президентни кўришни орзу қилиб, давлат раҳбари олдига чиққан болани бағрига босиб суратга тушди.

Президентимиз шу ердаги Лола маҳалласида ҳам бўлди. ?жтимоий ҳимояга муҳтож оила хонадонига кириб, ҳол-аҳвол сўради.

Йўл-йўлакай меҳнат фахрийлари билан самимий суҳбат бўлди. Улар мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталик, Чирчиқ шаҳридаги ўзгаришлардан мамнун эканини айтиб, дуолар қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net