Ўзбекистон Президенти Самарқандга келди

13.09.2022 12:25

ТОШКЕНТ, 13 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 сентябрь куни Самарқандга келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбарининг Матбуот хизмати маълумотига кўра, Президент дастлаб ?мом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз ?слом Каримов қабрини ҳам зиёрат қилди.

Айни кунларда Самарқанд улкан сиёсий воқеалар тараддудида. Эртадан олий даражадаги ташрифлар бошланади. 15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси бўлиб ўтади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net