Ўзбекистон Президенти Қирғизистонда «2019 йил одами» деб эълон қилинди

17.02.2020 11:23

ТОШКЕНТ, 17 февраль. /«Дунё» АА/. «Ала-Тоо айымдары» («Ола-Тау хонимлари») Экологик ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни «2019 йил одами», деб эълон қилди. Бу ҳақда «Дунё» АА мухбири Т?В матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Ўзбекистон раҳбарияти номидан Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ?лҳом Неъматов махсус мукофот ва дипломни олиш учун Бишкекка келди.

Тадбирда «Ала-Тоо айымдары» экологик ҳаракати аъзолари, Қирғизистон ҳукумати, парламенти, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистонда фаолият олиб борган собиқ қирғиз дипломатлари, шунингдек, сиёсий ва эксперт доиралари, жамоат ташкилотлари вакилари ҳамда етакчи оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

 Анжуманда сўзга чиққан «Ала-Тоо айымдары» Экологик ҳаракати раҳбари Жипаргул Баргибаева Ўзбекистон раҳбари номзодини танлашда Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларининг сифат жиҳатидан юқори босқичга кўтарилгани, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан минтақа мамлакатлари ўртасидаги тинчлик, яхши қўшничилик, конструктив ва қардошлик алоқалари, Марказий Осиёда дўстлик муҳитини яратиш бўйича олиб борилаётган очиқ сиёсат муҳим мезон бўлиб хизмат қилганини таъкидлади.

Шунингдек Ж.Баргибаева, қардош Ўзбекистон Республикасида миллатлараро тотувлик ва этник гуруҳларнинг ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганини эътироф этди.

— Қирғизистонликлар этник қирғизлар яшайдиган Жиззах вилоятидаги Манас қишлоғининг қисқа муддатда қайта бунёд этилишини миннатдорчилик билан қабул қилди, —деди Ж.Баргибаева. — Бундан ташқари Президент Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва конструктив сиёсати ва ташаббуси туфайли икки мамлакат ўртасидаги чегара масаласи қисқа вақт ичида деярли ҳал қилинди.

Ўз навбатида ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ?лҳом Неъматов Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан «Ала-Тоо айымдары» Экологик ҳаракатига ва шахсан қардош Қирғизистон халқига мамлакатимиз раҳбарининг ўзаро манфаатли ўзбек-қирғиз ҳамкорлигини мустаҳкамлашдаги хизматларини тан олгани учун самимий миннатдорлик билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net