Ўзбекистон Президенти Нурсултон Назарбоевни телефон орқали Қозоғистон Биринчи Президенти куни билан табриклади

01.12.2020 17:01

ТОШКЕНТ, 1 декабрь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Нурсултон Назарбоев ва қардош Қозоғистон халқини Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти куни билан самимий қутлади.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати маълум қилишича, Элбошининг замонавий Қозоғистонни барпо этиш ва изчил ривожлантириш, мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини оширишдаги тарихий роли, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси алоҳида қайд этилди.

?кки мамлакат етакчилари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик, ўзаро ишонч ва қўллаб-қувватлаш принципларига асосланган кўп қиррали муносабатларнинг бугунги даражасини юқори баҳоладилар.

Аввало савдо-иқтисодий соҳада кенгайиб бораётган амалий ҳамкорлик мамнуният билан қайд этилди. Пандемия оқибатларига қарамай, савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, бошқа устувор йўналишларда янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Коронавирус инфекциясини барвақт олдини олиш ва самарали даволаш масалаларида саъй-ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштириш давом этмоқда.

Маданий-гуманитар алмашинувлар кенгайиб, ҳудудлараро ҳамкорлик бўйича қўшма лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.

Телефон орқали мулоқот чоғида халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчиларининг суҳбати ҳар доимгидек самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net