Ўзбекистон Президенти Наманган вилоятига жўнаб кетди

26.06.2020 11:33

ТОШКЕНТ, 26 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида Наманган вилоятига жўнаб кетди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати манбасига асосланиб.

Давлатимиз раҳбари ташриф давомида вилоятнинг қатор туманларида бўлиб, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган лойиҳалар билан танишади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net