Ўзбекистон Президенти Махсус вакили ва Япония элчиси Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

07.11.2020 11:50

ТОШКЕНТ, 7 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили ?сматулла Эргашев жума куни Япониянинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фужияма билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат давомида томонлар Афғонистондаги можарони ҳал қилиш билан боғлиқ масалаларни, шунингдек, ушбу йўналишдаги Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Япония томони Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчликни ўрнатиш, бутун афғон халқи манфаатлари йўлида мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклашга фаол ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди.

Томонлар Афғонистонда Покистон портларига кириш имкониятига эга бўлган “Мозори Шариф – Қобул” темир йўли, шунингдек, “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш линиясини қуриш каби йирик лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратди.

Япония элчиси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси пайтида айтилган ушбу ташкилот таркибида Афғонистон бўйича доимий қўмита тузиш ташаббусига катта қизиқиш билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net