Ўзбекистон Президенти: Ҳақиқий аҳволни билиш, одамларнинг оғирини енгил қилиш учун маҳаллангизга ўзим келдим

05.02.2021 11:22

ТОШКЕНТ, 5 февраль. /«Дунё» АА/.  Халқ депутатлари сессиясидан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев кутилмаганда Фарғона шаҳридаги Шодиёна маҳалласига борди. Маҳалла оралаб юриб, аҳоли билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати манбасига кўра,  давлатимиз раҳбари яёв маҳаллани айланди ва аҳоли билан суҳбатлашди.

- Мана, бугун вилоятларингизга янги ҳоким қўйдик. Маҳаллабай ишлаш тизимини жорий қиляпмиз. Ҳақиқий аҳволни билиш, одамларнинг оғирини енгил қилиш учун маҳаллангизга ўзим келдим, - деди Шавкат Мирзиёев аёллар билан суҳбатда.

Онахонлардан бири эртага ўғлининг тўйи бўлишини айтди. Президент уларни табриклаб, ёш оилага бахт, соғлик тилади.

Кутилмаган ташрифдан хурсанд бўлган одамлар давлатимиз раҳбарига сиҳат-саломатлик, халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуолар қилди.

Соҳибқирон Темур кўчаси бўйлаб юрилиб, уй-жойлар, савдо шохобчалари кўздан кечирилди.

Шавкат Мирзиёев маҳалла идорасига кириб, маҳалла раиси ва маслаҳатчилар билан суҳбатлашди. Аҳолининг яшаш шароитлари, ҳудуддаги муаммоларни сўради. Уларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net