Ўзбекистон Президенти Фарғонада бир кун олдин ишга туширилган корхонада бўлиб, тошдан қоғоз ишлаб чиқариш жараёни билан танишди

05.02.2021 11:13

ТОШКЕНТ, 5 февраль. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев кеча Фарғона шаҳрида «Fergana stone paper» корхонаси ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати маълумотига таяниб.

Давлатимиз раҳбари 2019 йил 6 май куни Фарғона вилоятида бўлганида тошдан қоғоз ишлаб чиқариш лойиҳаси тақдимот қилинган эди. Бугунги кунда ушбу лойиҳа Фарғона шаҳрида «Fergana stone paper» корхонаси бўлиб амалга ошди.

Хитойдан ноёб технология олиб келиниб, йилига 9 минг тонна қоғоз тайёрлаш қуввати ташкил этилди. Президент ташрифи арафасида ушбу корхона синов режимида ишга туширилди.

Тошдан ясалган қоғоз бир қанча афзалликларга эга. Биринчидан, целлюлоза қоғоз тайёрлаш учун жуда кўп сув сарфланади, заҳарли моддалар борлиги туфайли бу сув яроқсиз бўлиб қолади. Тошдан қоғоз ишлаб чиқаришда эса сув ишлатилмайди.

?ккинчидан, мустаҳкамлиги, чидамлилиги оддий қоғозга нисбатан юқори. Ўзидан сув ўтказмайди, доғ юқмайди. Шу боис тошдан олинган қоғоз матбаачиликда, қадоқ ва гулқоғоз ишлаб чиқаришда жуда қулай. Ташқи бозорда харидоргир.

Корхонада 60 киши иш билан таъминланди. Давлатимиз раҳбари иш жараёнини, қоғоз сифатини кўрди.

- Қоғоз тайёрлаш қадимий ҳунармандлик йўналишларимиздан бири. Ўз даврида Самарқанд қоғози дунёга машҳур бўлган. Бу корхона - тарихий анъаналарнинг саноат даражасида қайта тикланиши, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилаётган импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотларини ҳам кўздан кечирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net