Ўзбекистон Президенти эртага Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномасини йўллайди

28.12.2020 11:48

ТОШКЕНТ, 28 декабрь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бу галги Мурожаатномаси  эртага, 29 декабрь куни соат 11:00 да бошланади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси – мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеа. 2017 йилдан буён анъанага айланган бу тадбирда тугаётган йилдаги асосий кўрсаткичлар, янги йилга мўлжалланган мақсад ва вазифалар эълон қилинади. Шу боис халқимиз уни катта қизиқиш билан кутади.   

Унда жорий йилда эришилган натижалар, «?лм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастури доирасида бажарилган ишлар айтиб ўтилади. Келгуси йилга ном берилиб, мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланади.

Давлатимиз раҳбари бу гал ҳам кўплаб таклифларни билдириши кутилмоқда.

Ушбу нуфузли анжуман пойтахтамиздаги Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтади. Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ташкилотлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этади.

Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net