Ўзбекистон Президенти бирламчи тиббий ёрдам тизимини такомиллаштиришга бағишланган йиғилиш ўтказмоқда

06.11.2020 16:27

ТОШКЕНТ, 6 ноябрь. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди, деб  хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилишда қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг вазифа ва функцияларини қайта кўриб чиқиш, оилавий шифокор институтини кенг татбиқ этиш, тиббий ёрдам қамровини кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net