Ўзбекистон-Покистон сиёсий маслаҳатлашувлари чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди

02.07.2021 12:20

ТОШКЕНТ, 2 июль. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон ва Покистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи раунди бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Т?В маълумотига кўра, томонлар делегацияларига Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов ва Покистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Афтаб Аман Қурайший бошчилик қилди.

Ўзбекистон-Покистон кўп қиррали ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация алоқаларини чуқурлаштиришга томонлар манфаатдорлиги билдирилди. Минтақавий масалалар, биринчи навбатда Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий ҳамда инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш орқали ушбу мамлакат иқтисодиётини тиклашга алоҳида эътибор қаратилди.

 2021 йилнинг 15-16-июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» юқори даражадаги халқаро конференцияда Покистон томонининг олий даражадаги иштирокининг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

 Маслаҳатлашувлар доирасида умумий кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net