Ўзбекистон Панама билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

30.11.2021 11:05

НЬЮ-ЙОРК, 30 ноябрь. /«Дунё» АА/. Панама  Республикаси Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 138-мамлакат бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Кеча Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Панама ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилгани тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланди.

?кки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатга Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Бахтиёр ?брагимов ва Панаманинг БМТдаги доимий вакили, элчи Маркова Консепсион Жарамилла имзо қўйди.

Панама Марказий ва Жанубий Америка туташган жойда, Атлантика ва Тинч океанлари оралиғида жойлашган ва муҳим юк ташиш йўлини таъминлайдиган давлатдир.

Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари доирасида алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини тасдиқлади. Ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишлари, жумладан, 3 ноябрдан буён Ўзбекистон доимий кузатувчи мақомига эга бўлган Америка давлатлари ташкилоти доирасида икки томонлама муносабатларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Панама билан мазкур ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Америка давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Маълумот ўрнида, мамлакатимиз жорий йил 14 май куни Доминика Ҳамдўстлиги билан ҳам дипломатик муносабатлар ўрнатган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net