Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

05.02.2021 11:16

ТОШКЕНТ, 5 февраль. /«Дунё» АА/. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Сенатнинг видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган бугунги ялпи мажлисида қатор қонунлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Бундан ташқари, «?лм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилади, Боёвут, Бўстон, Олот, Тўрақўрғон, Қарши туманлари ва Каттақўрғон шаҳрини 2020–2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастурларининг ижросини ўрганиш натижалари муҳокама қилиниши назарда тутилган.

Шунингдек, қатор қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари кўриб чиқилади.

Ялпи мажлис Сенатнинг www.senat.uz расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда «Ўзрепорт» телеканали орқали жонли эфирда ёритиб борилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net