Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг раиси Ашхободда Туркманистон Президенти билан учрашди

13.05.2022 11:42

ТОШКЕНТ, 13 май. /«Дунё» АА/. Ашхобод шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.

Параламент юқори палатаси маълумотига кўра, учрашувда томонлар кейинги йиллар давомида янги амалий мазмун билан бойиб бораётган Ўзбекистон - Туркманистон муносабатларининг ижобий ўсувчанлигини мамнуният билан қайд этдилар.

Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг мунтазам иш олиб боришини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги саноат кооперациясини кенгайтиришга кўмаклашиш мақсадида парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш зарурлигига келишиб олди.

Шунингдек, маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жумладан, бу йўналишда икки мамлакат аҳолиси учун зарур қўшма тадбирларни ўтказиш амалиётини давом эттириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net