Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати қўмитаси мажлисида ўнинчи ялпи мажлисда кўриб чиқилиши режалаштирилган масалалар дастлабки тарзда муҳока

16.12.2020 19:09

ТОШКЕНТ, 16 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Сенат маълумотга асосланиб.

Йиғилишда Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилиши режалаштирилган масалалар дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Жумладан, «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси кўриб чиқилди. Ушбу қонун юзасидан сенаторлар, мутасадди вазирлик ва идоралар вакилларининг фикр-мулоҳазалари эшитилди.

Бундан ташқари, «Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Киото, 1973 йил 18 май, 1999 йил 26 июнда қабул қилинган ўзгартиришлар билан) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ҳам муҳокама марказида бўлди.

Ҳужжат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси масъул вакилининг маълумоти тингланди.

Ушбу Қонуннинг мақсади Жаҳон божхона ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган Киото конвенцияси қоидалари асосида божхона қонунчилиги, тартиботларини соддалаштириш ва уйғунлаштиришдан иборат бўлиб, конвенция қоидалари тавсиявий характердаги стандартлар шаклида ишлаб чиқилган.

Ҳозирги вақтда Жаҳон божхона ташкилотига аъзо 183 та давлатдан 121 таси, шунингдек, 7 та МДҲга аъзо давлат мазкур Конвенцияга қўшилган.

Мажлисда Ўзбекистоннинг мазкур халқаро ҳужжатга қўшилиши келгусида қатор халқаро баҳоловчи индексларда мамлакат рейтингини ошириш, миллий божхона қонунчилигини такомиллаштиришнинг стратегик йўналишларини белгилаш ҳамда мамлакатимиз инвестиция муҳитини янада яхшилаш каби кўплаб имкониятларни тақдим этиши қайд этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net