Ўзбекистон МДҲ иштирокчи-давлатларининг жамиятни рақамли ривожлантириш соҳасида ахборот ҳамкорлиги тўғрисидаги битим иштирокчисига айл

30.04.2021 10:50

ТОШКЕНТ, 30 апрель. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Президентининг «МДҲ иштирокчи-давлатларининг жамиятни рақамли ривожлантириш соҳасида ахборот ҳамкорлиги тўғрисида битимни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Битим 2020 йил 6 ноябрь куни видеоконференция шаклида бўлиб ўтган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган.

Ҳужжат МДҲ ҳудудида рақамли иқтисодиёт ва жамиятни рақамли ривожлантириш соҳасида давлат сиёсати ва норматив-ҳуқуқий тартибга солишни ишлаб чиқиш мақсадида томонларнинг ахборот ҳамкорлигини ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирилган ёндашувларни белгилашга қаратилган.

Битимни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги белгиланган.

Ўзбекистоннинг ушбу битимга қўшилиши рақамли иқтисодиёт тармоқлари ва бозорини, «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш, шунингдек, рақамли номутаносибликни қисқартиришни таъминлашга хизмат қилади.

Ҳужжат Ўзбекистон учун МДҲ ?жроия қўмитасининг (Битим депозитарийси) тегишли хабарномаси олинганидан сўнг кучга киради ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net