Ўзбекистон Кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахсларнинг нашр этилган

13.01.2022 10:03

ТОШКЕНТ, 13 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти «Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида»ги  қарорни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Адлия вазирлиги манбасига кўра, қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахсларнинг нашр этилган асарлардан фойдаланишини енгиллаштириш тўғрисидаги Марокаш шартномасига (2013 йил 27 июнь, Марокаш) қўшилди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net