Ўзбекистон – ?сроил: дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 28 йил тўлди

21.02.2020 11:24

ТОШКЕНТ, 21 февраль. /“Дунё” АА/. Тарихий алоқалар ва доимий ривожланиб бораётган Ўзбекистон – ?сроил муносабатлари ўзаро ҳурмат, тенг манфаатлилик тамойили, шунингдек, турли даражадаги мулоқотни янада фаоллаштиришга бўлган интилишларга қаратилгани билан ажралиб туради.

Ўзбекистон билан ?сроил ўртасида 1992 йилнинг 21 февралида дипломатик муносабатлар ўрнатилди. Шу йилнинг май ойида Тошкентда ?сроил элчихонаси очилган бўлса, ноябрь ойига келиб Тель-Авивда Ўзбекистон консуллиги ўз фаолиятини бошлади. Ушбу ваколатхона 1997 йилнинг март ойида элчихонага айлантирилди.

?кки томонлама муносабатларга олий даражадаги ва икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг турли йилларда амалга оширган ўзаро ташрифлари доирасида асос солинган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон – ?сроил муносабатларида ижобий тенденция кузатилиб, серқирра ва истиқболли ҳамкорлик кенгайиб бормоқда.

Мамлакатларимиз ташқи ишлар вазирликларининг сиёсий маслаҳатлашувлари чоғида ўзаро ҳамкорлик механизмларини мустаҳкамлаш имкони пайдо бўлмоқда. Ана шундай сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги давраси жорий йилда Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасида ўзаро савдо-сотиқ соҳасида энг кўп қулайлик яратиш тартиби амал қилади. Ўзбекистондан ?сроилга турли хизматлар (экспортдаги улуши 77,4 фоиз), шиша буюмлар (10,7 фоиз), саноат мойлари (6,7 фоиз), трикотаж маҳсулотлари (3,5 фоиз) экспорт қилинса, механик ва электр жиҳозлари (81,5 фоиз), транспорт ва сайёҳлик хизматлари (11,1 фоиз), қайта ишланган мева ва сабзавотлар (2,8 фоиз), мебель жиҳозлари (4,1 фоиз), фармацевтика маҳсулотлари (1,2 фоиз) импорт қилинади.

Мамлакатимизда ?сроил сармояси иштирокидаги 37 корхона фаолият олиб бормоқда. Шундан 7 та корхона 100 фоиз чет эл капитали иштирокида ташкил этилган. Улар фаолиятининг асосий йўналишларини туризм, озиқ-овқат маҳсулотлари, елим қадоқлаш идишлари, саноат совутиш ва шамоллатиш ускуналари, гигиена воситалари, заргарлик буюмлари, терини қайта ишлаш, маркетинг тадқиқотлари, молия ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат хизматлари, улгуржи ва чакана савдо ташкил этади.

?кки мамлакат ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини 20 та ҳужжат ташкил этади. Шундан 14 таси давлатлар ва ҳукуматлараро, 6 таси идоралараро имзоланган ҳужжатдир.

Шунга қарамасдан икки томонлама ҳамкорликни ҳозирги кун талабидан келиб чиқиб ривожлантириш, унинг ҳуқуқий асосларини яратиш ва ишбилармонлик учун қулай шароит яратишда ҳуқуқий асосни мустаҳкамлаш зарурати бор. Бунда қонун чиқарувчи органлар ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис бугунги кунда икки давлат парламентларида дўстлик гуруҳларини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилмоқда. Савдо-иқтисодий, сармоявий ва технологик ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг таъсис йиғилишини ўтказиш масаласи ўрганилмоқда.

Бу Ўзбекистон ва ?сроил савдо-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканидан далолат.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net