Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги Академияси ходимлари Беларусда малака оширди

12.10.2021 13:43

М?НСК, 12 октябрь. /«Дунё» АА/. Беларусь ички ишлар вазирлиги Академиясида Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги Академияси ўқитувчиларига малака ошириш сертификатларини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Ўзбекистоннинг Минскдаги элчихонасидан маълум қилинишича, мазкур маросимда Беларусь ички ишлар вазирлиги Академиясининг раҳбарлари ва ходимлари ҳамда мамлакатимиз дипломатия миссиясининг вакиллари иштирок этди.

Академия раҳбари, генерал-майор Александр Васильев малака ошириш курси битирувчиларини қутлар экан, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга, икки мамлакат ўртасида, шу жумладан, ?чки ишлар вазирлиги академиялари ўртасида йўлга қўйилган дўстона ҳамкорлик муносабатларига, мамлакатимизда малакали мутахассисларни тайёрлаш даражасига юксак баҳо берди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи таълим муассасалари ўртасидаги амалий ҳамкорлик бу йўналишдаги кўп қиррали алоқаларни мустаҳкамлашига ишонч билдирилди.

Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги Академияси делегациясининг раҳбари С.Калауов ушбу ўқув дастури самарали ўтганини таъкидлади. Унинг фикр билдиришича, малака ошириш курсларининг ташкил этилгани беларуслик ҳамкасблар тажрибаси билан батафсил танишиш, Академия профессор-ўқитувчилари билан амалий алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда истиқболдаги вазифаларни муҳокама қилиш имконини берди.

Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги Академиясининг 10 кишидан иборат делегацияси 27 сентябрь-11 октябрь кунлари Беларусь ички ишлар вазирлиги Академиясида малака ошириш ва тажриба алмашиш курсларида иштирок этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net