Ўзбекистон-Эстония: Парламентлараро ҳамкорликнинг янги босқичи

17.04.2022 14:32

Р?ГА, 17 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталарининг қўшма қарори билан Ўзбекистон тарихида илк бор Эстония Рийгикогуси (парламент) билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳ ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

16 нафар аъзодан иборат Парламентлараро гуруҳга Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси раиси Борий Алиханов раҳбар этиб тайинланди.

Таъкидлаш жоиз, 2021 йил апрель ойида Эстония парламентида ҳам Ўзбекистон парламенти билан ҳамкорлик гуруҳи ташкил этилган эди.

Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонасининг маълум қилишича, мазкур ҳамкорлик институтининг жорий этилиши парламентлараро алоқаларни кенгайтириш, сиёсий мулоқот даражасини кўтариш, савдо-иқтисодий, сармоявий ва технологик, илмий-академик, таълим ва маданий алоқаларни янада ривожлантиришга имкон яратади.

Парламентлараро ҳамкорлик халқаро ташкилотлар ва минтақавий тузилмалар доирасидаги кўп томонлама саъй-ҳаракатларни парламентлараро мувофиқлаштиришга ҳам хизмат қилади.

Айни дамда икки давлат парламент гуруҳлари ўртасида илк музокараларни ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net