Ўзбекистон - Эрон: дипломатик алоқаларга 28 йил

09.05.2020 12:13

ТОШКЕНТ, 9 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ва Эрон ?слом Республикаси ўртасидаги дипломатик ҳамкорлик ўрнатилганига 10 май куни 28 йил тўлади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўтган давр мобайнида икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқалар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг Эрон ?слом Республикасига 4 маротаба ташрифи амалга оширилган. Эрон ?слом Республикаси Президентларининг Ўзбекистонга 2 марта расмий ташрифи бўлиб ўтган.

Бугунги кунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар Ўзбекистон – Эрон ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, сиёсат, савдо-иқтисод, сармоялар, маданият ва туризм жабҳаларидаги алоқаларни янада кенгайтириш учун муҳим имконият яратди.

Ўзбекистон билан Эрон ўртасида йўлга қўйилган барча даражадаги мулоқотларнинг фаоллашуви ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Аввало, икки мамлакат етакчилари Шавкат Мирзиёев ва Ҳасан Руҳоний ўртасида дўстона муносабатлар ва ўзаро ишончга асосланган мулоқот мавжудлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Давлат раҳбарлари мунтазам равишда икки томонлама музокаралар ўтказиш баробарида, халқаро саммитлар доирасида учрашиб, телефон орқали суҳбатлар чоғида ҳам ўзаро ҳамкорликнинг энг муҳим масалаларини муҳокама қиладилар.

Жумладан, 2017 йилнинг 9-10 сентябрь кунлари Остона (ҳозирги - Нур-Султон) шаҳрида ўтказилган ?слом ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологиялар бўйича саммити доирасида икки мамлакат Президентлари учрашуви ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари ривожида янги саҳифа очди. Унда икки томонлама муносабатларни сиёсий, хавфсизлик, савдо-иқтисодий, инвестиция, энергетика, илмий-техникавий соҳаларда янада мустаҳкамлаш хусусида келишувларга эришилди.

Шунингдек, 2019 йил 11-12 август кунлари Каспий бўйи мамлакатлари форумининг Туркманободда бўлиб ўтган саммити ва 1-2 ноябрда Тошкентда ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳукумат раҳбарларининг йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси  Бош вазир Абдулла Арипов Эроннинг биринчи вице-президенти ?.Жаҳонгирий билан учрашиб, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги дипломатик алоқаларни янги босқичга кўтариш мақсадиди ҳар иккала давлат Ташқи сиёсат маҳкамалари фаол ҳаракат қилмоқда. Жумладан, икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида Ўзбекистон-Эрон сиёсий маслаҳатлашувлари ўтказилиб келинмоқда. Ана шундай  учрашувларнинг 5-давраси 2017 йил 13-14 март кунлари Тошкентда ташкил этилди.

 ?кки мамлакат ташқи сиёсат маҳкамалари ўртасида қатор тадбирлар ўтказилиши мўлжалланган бўлиб, бу минтақавий ва халқаро сиёсатнинг асосий масалалари юзасидан фикр алмашиш имконини беради. Ўзбекистон – Эрон стратегик шериклигини мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш бўйича икки давлатда ҳам юқори салоҳият мавжуд.

Айни пайтда бутун дунёни қамраб олган COVID-19 пандимияси  Эрон ва Ўзбекистонни четлаб ўтгани йўқ. Ушбу касалликдан айниқса, Эрон аҳолиси жиддий азият чекди.  Бундай вазиятда Ўзбекистон раҳбарияти ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда жорий йил 16 март куни Эронга инсонпарварлик ёрдами юборди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорлик ўтган йиллар давомида ўзаро ишонч асосида амалга оширилмоқда,  Эрон Ўзбекистоннинг йирик савдо-иқтисодий ҳамкорларидан бири айланмоқда.

Шу ўринда баъзи рақамларга тўхталиб ўтсак. Ўтган йили ўзаро маҳсулот айирбошлаш ҳажми 424,1 миллион долларга етди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Эрон инвестициялари иштирокида 267 корхона ташкил этилган, уларнинг 125 таси 100 фоиз Эрон сармояси асосида фаолият кўрсатаяпти.

Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик ўзаро иқтисодий алоқаларнинг устувор йўналиши ҳисобланади. Томонлар икки мамлакатдаги мавжуд транспорт коммуникациялари имкониятларидан фаол фойдаланмоқда.

«Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон» транспорт йўлагини барпо этиш тўғрисидаги тўрт томонлама Ашхобод битимини ҳаётга татбиқ этиш борасида икки мамлакат ўртасида фаол ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Ўтган йил 11-13 декабрь кунлари Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Эрон ҳукуматлараро комиссиясининг 13-йиғилиши Тошкентда ўтказилди. Мазкур йиғилишда ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қатор келишувларга эришилди.

Ўзбекистон ва Эрон ўртасида маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик асрлар давомида шаклланиб келган. Бугунги кунда ўзбек ва эрон халқлари замонавий маданиятини тарғиб этишда борасидаги ҳамкорлик ҳам кенгайиб бораётир.

Жумладан эронлик маданият вакиллари Ўзбекистонда ўтказилаётган халқаро фестивалларда доимий равишда иштирок этиб келишмоқда. Хусусан, «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали ва Мақом халқаро фестивалидаги эронликлик санъаткорларнинг иштирокларни алоҳида қайд этиш жоиз.

Шунингдек, 2019 йил 10-15 сентябрь кунлари Қўқонда биринчи маротаба ўтказилган Халқаро ҳунармандчилик фестивалида ҳам Эрон ҳунармандлари фаол қатнашди. Фестивалда эронлик уста-ҳунармандлар томонидан ясалган халқ амалий санъати маҳсулотлари томошабинларда катта таассурот қолдирди.

?кки мамлакатнинг илмий-тадқиқот, спорт ва таълим муассасалари вакиллари Ўзбекистон ва Эронда ўтказиладиган турли тадбирларда қатнашиб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистон ва Эрон спортчилари ўртасидаги самимий рақобат халқаро мусобақалар, Осиё ва жаҳон чемпионатларида доимий курашга айланган.

?кки томонлама муносабатларнинг шартнома-ҳуқуқий асосини савдо, иқтисодиёт, транспорт, туризм, маданият, шунингдек жиноятчиликка қарши курашишга оид 55 та ҳужжат ташкил этади.

Эрон билан барча даражаларда фаол сиёсий мулоқотни давом эттириш ва мустаҳкамлаш Ўзбекистоннинг асосий вазифасидир.  Бу борадаги дастур ва лойиҳаларнинг амалга ошиши мамлакатларимизнинг ўзаро муносабатлари ривожига салмоқли таъсир кўрсатади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net