Ўзбекистон элчихонаси халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи фуқароларни огоҳлантиради

18.08.2021 11:21

БОКУ, 18 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчи юртдошларимизни хорижга, хусусан Россия Федерациясига йўлга чиқишдан олдин ушбу мамлакатдан депортация қилинган чет элликлар рўйхатига тушгани ёки тушмагани ҳақидаги маълумотга аниқлик киритиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  агентлиги мухбири.

Дипломатия миссияси маълумотига кўра, кейинги пайтларда «Верхний Ларс» Россия-Грузия чегара-назорат ўтказиш масканида мамлакатимизнинг ҳайдовчилик билан шуғулланадиган фуқароларини Россияга киритмаслик ҳолатлари кўпайган. Бунинг сабаби – ушбу юртдошларимиз Россия томонидан депортация қилинганлар рўйхатига киритилган бўлиб чиқмоқда.

Элчихона Ўзбекистоннинг бундай вазиятга тушиб қолган фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш борасида мақсадли саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net