Ўзбекистон элчиси Японияда хотира маросимида иштирок этди

07.08.2020 13:16

ТОК?О, 7 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Токиодаги элчихонаси ушбу мамлакатда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари билан биргаликда пайшанба куни Хиросима шаҳрига атом бомбаси ташланганига 75 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган хотира тадбирида иштирок этди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Расмий маросим доирасида атом бомбаси қурбонлари хотирасига бир дақиқалик сукут сақланди. Қурбонлар хотирасига атаб бунё этилган ёдгорлик пойига дунё мамлакатлари делегациялари томонидан гуллар қўйилди.

Тадбирда Япония Бош вазири Шинзо Абе  иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Хотира маросимида Хиросима мэри К.Матсуи «Тинчлик декларациясини» ўқиб эшиттирди. Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерреш видеомурожаати намойиш этилди.

Маърузачилар Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбаси ташланиши оқибатида юз берган фожиани ҳеч қачон эсдан чиқармасликка, ядровий қуролсиз дунёга интилишга чақирди. Шунингдек, коронавирус хавфига қарши фаол курашиш ва бу борадаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлиги таъкидланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net