Ўзбекистон элчиси Венгрия парламенти вице-спикери билан парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди

02.05.2021 10:30

ВЕНА, 2 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев 29 апрель куни Венгрия Миллий йиғини (парламенти) вице-спикери Шандор Лежак билан видеоконференция режимида учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.  

Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорлик равнақи билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Шандор Лежак икки томонлама ҳамкорлик тобора равнақ топаётганини катта эътибор ва қизиқиш билан кузатиб боришини  маълум қилди. Шу ўринда у Бош вазир Виктор Орбаннинг Ўзбекистонга буюрган муваффақиятли ташрифини қайд этар экан, мазкур ташриф замонавий Венгрия – Ўзбекистон муносабатлари тарихида янги саҳифа очгани таъкидлади.    

Томонлар икки мамлакат раҳбарлари имзолаган Стратегик шериклик тўғрисидаги Декларация ўзаро муносабатларни юқори даражага олиб чиққани, бир пайтнинг ўзида яқин ва ўсувчан икки томонлама алоқаларни ҳамда Европа ?ттифоқи доирасидаги шерикликни мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорликни белгилаб бергани юзасидан якдил фикр билдирдилар.

Олий даражадаги ташриф чоғида эришилган келишувлар туфайли ҳар икки мамлакат парламенти савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда турли лойиҳаларнинг муваффақият билан илгари сурилишига салмоқли ҳисса қўшиши мумкинлиги қайд этилди.

Вице-спикер ўзбек халқининг тарихи ва маданиятига катта қизиқиш билан қарашини билдирар экан, “Венгриялик шарқшунос Армений Вамберининг машҳур “Марказий Осиёга саёҳат” китоби мутолааси ҳамда 2013 йилнинг октябрида Венгрия парламенти делегацияси таркибида Ўзбекистонга буюрган илк сафарим ўзбек халқи тарихи, маданияти, тарихий ёдгорликлари ва халқ амалий санъати нуқтаи назаридан менда унутилмас таассурот қолдирди”,  деди.  

?кки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида маданий-гуманитар йўналишда қатор тадбирларни ўтказиш юзасидан ўзаро келишувга эришилди.

Учрашув интиҳосида томонлар Ўзбекистон – Венгрия ҳамкорлигини мустаҳкамлаш йўлида бундан кейин ҳам самарали ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини яна бир бор тасдиқлашди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net