Ўзбекистон делегацияси ?слом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби билан учрашув ўтказди

27.07.2022 14:26

АР-Р?ЁД, 27 июль. /«Дунё» АА/. Саудия Арабистони Подшоҳлигига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси ?слом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн ?броҳим Тоҳа билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бўлиб ўтган мулоқот чоғида Бош котиб Ўзбекистоннинг ?ҲТ доирасидаги турли ташаббусларнинг ҳаётга тадбиқ этилишидаги фаолиятда муҳим ўрин тутишини ҳамда мамлакатимизнинг Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва ўзаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлашдаги аҳамиятини юқори баҳолади.

Шунингдек, у Ўзбекистоннинг ?слом ҳамкорлик ташкилотига катта эътибор қаратаётгани хусусида тўхталар экан, турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.

Бош котибга мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар, кенг қамровли ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Ҳусайн ?броҳим Тоҳа Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятига юқори баҳо бериб, улар мамлакатнинг бардавом тараққиётини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини янада оширишга қаратилган жараёнларда муҳим қадам ҳисобланишини таъкидлади.

Бош котиб бу йўналишдаги ислоҳотларни яқин истиқболда нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақа халқларининг фаровонлиги таъминланишига хизмат қилишини қайд этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net