Ўзбекистон делегацияси Германияда учрашувлар ўтказади

24.02.2020 10:47

БЕРЛ?Н, 24 февраль. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотмоқда. Хусусан, Германия кенг жамоатчилиги, ишбилармон ва эксперт доиралари Ўзбекистондаги жараёнларни фаол муҳокама қилиб, ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича янги ёндашувларни ишлаб чиқяпти, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимиз делегациясининг 24-27 декабрь кунлари Германияга амалга оширадиган сафари чоғида ҳам минтақадаги глобал жараёнларда Ўзбекистон ёндашувлари юзасидан фикр алмашиш, немис экспертлари ҳамжамиятининг бу борадаги интилишлар бўйича хабардорлигини оширишга қаратилган. Делегация Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, “Тараққиёт стратегияси” ҳамда ?қтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказлари вакилларидан таркиб топган.

Қайд этиш жоиз, бугунги кунда немис ишбилармонлари Ўзбекистон билан ҳамкорликка катта умид боғлашмоқда. Бунинг учун барча асослар мавжуд. Масалан, савдо айланмасининг ўсиш суръатига кўра, Ўзбекистон 2019 йилда Германия билан Шарқий Европа ва МДҲ мамлакатлари ўртасидаги савдо статистикасида етакчи ўринни ( йиллик 26% ўсиш) эгаллади.

Шунингдек, Марказий Осиё минтақаси марказида, асосий транспорт ва савдо йўлаклари чорраҳасида жойлашган. Муҳим геостратегик мавқега эга Ўзбекистон ташқи сиёсати ҳам немис сиёсатшунослари ва мутахассисларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Бугунги кунда минтақавий ҳамкорлик ва Афғонистонда барқарор тинчликка эришиш кўп жиҳатдан Ўзбекистон интилишлари билан боғлиқ, деб қаралади. Ташаббускори Хитой томони бўлган “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси, Евроосиё интеграция ғояларини амалга оширишда Ўзбекистон муҳим аҳамиятга эга.

Сафар давомида мамлакатимиз делегацияси Германия сиёсий, иқтисодий ва эксперт-таҳлил доиралари билан қатор учрашувлар ўтказади. Шарқий Европа ва халқаро тадқиқотлар маркази ҳамда мамлакатимизга бағишлаб “Янги ?пак йўли” форуми томонидан ташкил этиладиган махсус тадбирларда иштирок этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net