Ўзбекистон делегацияси Гаагадаги йирик нотариуслардан бирининг офисига ташриф буюрди

07.03.2020 10:50

ТОШКЕНТ, 7 март. /«Дунё»АА/. Нидерландияга ташриф давомида адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Гаагадаги йирик нотариуслардан бирининг офисига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Адлия вазирлиги манбасига таяниб.

Мамлакатимиз делегацияси нотариал ҳатти-ҳаракатлар, электрон ҳужжат айланмаси, ҳужжатларни сақлаш тартиби, малака ошириш тизими билан яқиндан танишдилар.

Томонлар ўзларини қизиқтирган масалаларни ҳамда Нидерландиянинг ижобий тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон нотариат тизимини такомиллаштириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net