Ўзбекистон делегацияси Эрон парламентида икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳо

09.03.2021 12:48

ТEҲРОН, 9 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси бугун Теҳронда Эрон парламентининг Миллий хавфсизлик ва халқаро алоқалар қўмитаси раиси Мужтабо Зуннури билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокаралар чоғида парламентлараро алоқалар сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим роль тутиши таъкидланди.

Ўзбекистон-Эрон парламентлараро дўстлик гуруҳининг ташкил этилиши ва 2020 йил 18 ноябрда бўлиб ўтган видеоконференция шаклидаги биринчи парламентлараро мулоқот мамнуният билан қайд этилди. Парламентлараро дўстлик гуруҳларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш ҳам келажакда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга ҳисса қўшиши билдирилди.

Парламентларнинг узоқ муддатли ва тизимли ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашдаги муҳим ролига алоҳида эътибор қаратилди. Шу муносабат билан қатор ҳукуматлараро ҳужжатларни кўриб чиқишни тезлаштириш зарурлиги таъкидланди.

Томонлар Ўзбекистон ва Эрон улкан иқтисодий салоҳиятга эга давлатлар экани, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт, коммуникация ва туризм соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини билдирди.

Эрон парламентидаги учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлик кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net