Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Хуаншанда Хитой, Россия, Эрон, Афғонистон ташқи ишлар вазирлари билан икки томонлама ҳамкорлик масал

01.04.2022 11:46

ТОШКЕНТ, 1 апрель. /«Дунё» АА/. Хитойнинг Хуаншань шаҳрида бўлиб ўтган Афғонистонга қўшни давлатларининг 3 - Вазирлар конференцияси иштирок этган Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ушбу анжуман доирасида чет эллик ҳамкасблари билан қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги  маълумотига кўра, Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари хусусан, Хитой Давлат Кенгаши аъзоси - ташқи ишлар вазири Ван ?, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Эрон ташқи ишлар вазири Хусайн Амир Абдуллаҳиён ва Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақий билан икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Учрашувлар нажижасида томонлар олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилди ҳамда устувор йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш борасида навбатдаги тадбирларни белгилаб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net